Сайт тест режимида ишламоқда

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

19.07.2022

1382

msk_yangiliklari_in

Сайлов жараёнларига оид хорижда содир бўлган муҳим янгиликлар дайжести

Ҳиндистонда президентлик сайлови бўлиб ўтмоқда

Ҳиндистоннинг амалдаги президенти Рам Нат Ковинднинг ваколат муддати 24 июлда тугайди.

Бугун маҳаллий вақт билан 10:00 дан бошлаб барча даражадаги депутатлар (жами 4800 нафар) Ҳиндистоннинг янги 16-президентини сайлайдилар. Маълумотларга кўра Уттар-Прадеш штати депутатлари номзодлар учун овоз бериб бўлдилар.

Ҳиндистон сайлов қонунчилигига кўра, президент 5 йил муддатга сайланади. Рам Нат Кумар 2017 йилги сайловларда 65 фоиз овоз олган.

Бу йил сайловда Драпади Мурму ҳамда Яшвант Синҳа номзодлари президентлик ўрни учун курашмоқда.

Россияда маҳаллий сайловлар

Россия Федерациясида 2022 йилнинг 11 сентябрь санасида сайловлар бўлиб ўтиши белгиланди. Сайловда 15 та вилоят губернатори ҳамда 6 та вилоят маҳаллий кенгаши депутатлиги учун овоз бериш белгиланган. Сайланган губернаторлар 2023 йилнинг июнь ойига қадар ҳокимиятда қолишади.

FiveThirtyEight агентлиги АҚШ Сенати сайловларининг таҳминий натижаларини эълон қилди

Қизил рангда белгиланган штатларда республикачиларнинг ғалаба қозониш эҳтимоли 60 % дан юқори. Кўк ранг билан белгиланган штатларда демократларнинг ғалаба қозониш эҳтимоли юқори. Сариқ рангли штатларда ҳар иккала партиянинг овоз олиш эҳтимоли 40% ни кўрсатмоқда.

Кенияда сайловлар олдидан тартибсизликлар кучайди

Кенияда август ойида президент сайлови бўлиши кутилмоқда. Сайлов олдидан оппозиция томонидан оммавий тартибсизликлар уюштирилмоқдa. Азалдан Кенияда этник озчилик гуруҳларнинг эҳтирослари орқали тартибсизликлар келтириб чиқаришган. 2007 йил президент сайловида, тартибсизликлар натижасида 1000 киши қурбон бўлган. Оммавий тартибсизликларга чақирувчи видеолар ТикТок платформаси орқали яшин тезлигида тарқалмоқда. Гуардиан нашри тадқиқотларига кўра #siasa #siasazakeya ҳештеглари орқали юкланган видеолар 20 миллиондан ортиқ кўрилган.

Исроилда сайловлар

Исроилда сўнги 4 йил ичида 5 марта сайлов бўлиб ўтди. Амалдаги Бош вазир Бенямин Нетаняҳунинг партияси Исроил парламентида 34 ўринга эга. Шунга кўра Нетаняҳунинг бу сайловда ҳам ғалаба қозониши экспертлар томонидан тахмин қилинмоқда.

Performers in traditional costumes and headdress welcome ministers and delegates for the 30th Asia-Pacific Economic Cooperation (APEC) ministerial meeting in Port Moresby in 2018. 

Папуа Янги Гвинеяда сайлов

4 июль санасида Папуа Янги Гвинеяда парламент сайловлари бўлиб ўтди. Парламентга 118 киши сайланган. Жами номзодлар сони 2 351 кишини ташкил этган. Мамлакатда 9 миллион сайловчи мавжуд. Номзодлар Жамес Марапе ва Питер О'Нелл бўлган.

Британия Жонсон билан хайрлашмоқда

Бирлашган Қироллик Бош Вазири Борис Жонсон пандемия вақтида ўтказган зиёфати туфайли истеъфога чиқишга мажбур бўлди. Июль ойида Жонсон ўз кабинетини тарқатганини эълон қилгач, мамлакат янги сайловга тайёрлана бошлади. Ҳозирги кунда "торийлар" илгари сураётган истиқболдаги номзод Риши Сунак. Риши Сунак дастлабки овоз беришларга кўра 101 та қўлловга эришган. "Риши Сунак Британия тарихида илк қора танли ҳамда 250 йил ичида биринчи марта ёш Бош вазир бўлади", - дейишмоқда мутахассислар.

Риши Сунак ким?

Риши Сунак 1980 йил 12 майда таваллуд топган. Парламент аъзоси. Консерватив партия илгари сураётган лидер. Саутгемптонда асли келиб чиқиши ҳиндистонлик бўлган оилада таваллуд топган. Сунак мутахассислиги бўйича файласуф, сиёсатчи ва иқтисодчи. Линколн коллежи, Винчестер коллежи ва Оксфорд университетларини тамомлаган. Фулбрайт дастури бўйича Стэнфорд университетида таҳсил олган. Стэнфордда таҳсил олаётган кезлари хотини Акшата Мортий билан танишган. Акшата Мортий ҳиндистонлик машхур миллиардер Нараян Мортийнинг қизи.

Риши Сунак Британиянинг энг бой одамлари рейтингида 222 - ўринда туради. Унинг бойлиги 730 миллион фунт стерлинг.

Тереза Мейнинг иккинчи ҳукуматида ғазначилик бош котиби бўлиб ишлаган. 2015 йил Ричмонд штатидан парламентга сайланган. Пандемия қоидаларини бузганлиги учун 2022 йил жазоланган. Унинг асосий бойлиги венчур фирмалардан бўлиб, қайнотаси миллиардер Нараян Мортий билан ҳамкорлик қилади.

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур