Сайт тест режимида ишламоқда

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

leadership

РАХИМОВА ГЮЛЬНОЗА АБДУСАТТАРОВНА

Комиссия аъзоси

1959 йилда туғилган, олий маълумотли - Тошкент давлат университетини тамомлаган, мутахассислиги - ҳуқуқшунос. Кўп йиллар мобайнида прокуратура органлари тизимида масъул лавозимларда, 2010 йилдан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати раҳбари, жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи вазифасида фаолият юритган, адлия катта маслаҳатчиси махсус даражали унвонга эга.

 

Гюльноза Рахимова 2013 йил  “Содиқ хизматлари учун” медали билан мукофотланган,  Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссиясининг аъзоси.

 

2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси этиб сайланган. Шу йил 4 майдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари, 2019 йил 23 июлдан Марказий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи аъзоси сифатида фаолият юритиб келмоқда.

leadership

ХУСАНОВА МУХТАБАР АКБАРОВНА

Комиссия аъзоси

1983 йилда туғилган, олий маълумотли – 2003 йил Тошкент давлат юридик институтининг бакалавр босқичини, 2005 йил Тошкент давлат юридик институтининг магистратура босқичини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги юриспруденция, ҳуқуқшунослик.

 

2015-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати сифатида фаолият юритган. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси бўлган.

 

2019-2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати сифатида фаолият юритган. 2020 йилдан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси бўлган.

 

2024 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси этиб сайланган.