Сайт тест режимида ишламоқда

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

Котибият таркиби

leadership

ФАЗЛИДДИНОВ ЖАМШИДДИН ЗОХИРИДДИН ЎҒЛИ

Раис ёрдамчиси

1993 йил туғилган, маълумоти олий – 2018 йил Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация институтини (бакалавр) тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – ерусти транспорт тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси.

 

2024 йил 23 апрелдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ёрдамчиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

leadership

ОЧИЛОВ ҚУЛМОН

Раис маслаҳатчиси

1957 йил туғилган, маълумоти олий – 1983 йил Тошкент Давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)ни тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – журналист.

 

1999 йил “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист” фахрий унвони билан тақдирланган.

 

2020 йил 28 январдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

leadership

АЛИМБАЕВ МУРОДИЛЛА МУҲАММАДАМИНОВИЧ

Бўлим бошлиғи

1985 йилда туғилган, маълумоти олий – 2006 йил Тошкент давлат шарқшунослик институтининг бакалавр босқичини, 2008 йил магистратура босқичини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – минтақашунослик. Рус, инглиз, испан, португал, турк тилларини билади.

 

2022 йил март ойидан Марказий сайлов комиссияси Матбуот хизмати раҳбари лавозимида ишлаб келмоқда.

leadership

ИСАМУТДИНОВ РАВШАН РАХМОНОВИЧ

Директор ўринбосари

1989 йил туғилган, маълумоти олий – 2011 йил Тошкент давлат педагогика университетининг бакалавр босқичини, 2019 йил Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактабининг магистратура босқичларини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги ҳуқуқ, тизимли таҳлил ва истиқболни белгилаш.

 

2022 йил 1 мартдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Котибияти Сайлов қонунчилиги ва замонавий технологиялар бўйича ўқув маркази директор ўринбосари лавозимига тайинланган.

leadership

САТАЕВ МУЗАФФАР НЕМАТЖОНОВИЧ

Бўлим бошлиғи

1987 йил туғилган, маълумоти олий – 2008 йил Тошкент давлат техника университетини тамомлаган. 

 

2021 йил 29 ноябрдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Котибияти Ахборот-коммуникация технологиялари бўлими бошлиғи лавозимида ишламоқда.

leadership

ШОКИРОВА ШАХНОЗА ЮЛЧИБОЕВНА

Бўлим бошлиғи

1983 йил туғилган, маълумоти олий – 2008 йил Тошкент давлат педагогика университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – миллий истиқлол ғояси, ҳуқуқ ва маънавият асослари.

 

2020 йил 26 октябрдан Марказий сайлов комиссияси Котибияти Канцелярия бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

leadership

ХАДЖИЕВ ИХТИЯР БАХТИЯРОВИЧ

Бўлим бошлиғи

1990 йилда туғилган, маълумоти олий – 2011 йил Қорақалпоқ давлат университети юридик факултетини, 2014 йил Тошкент давлат юридик университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги ҳуқуқшунос, ҳуқуқ магистри. Учинчи даражали юрист.

 

2020 йил 6 ноябрдан  Марказий сайлов комиссияси Котибияти Юридик таъминлаш ва мурожаатларни кўриб чиқиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

leadership

ФАХРУТДИНОВ ЖАМОЛИТДИН ЯВМИТДИНОВИЧ

Бўлим бошлиғи

1980 йил туғилган, маълумоти олий – 2012 йил Ўзбекистон миллий университетини, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси қайта тайёрлаш курсини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги тарих.

 

2021 йил 26 апрелдан Марказий сайлов комиссияси Котибияти Моддий-техник таъминоти бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келмоқда.

leadership

УМАРОВ ШЕРЗОД ШУКРУЛЛАЕВИЧ

Бўлим бошлиғи

1978 йилда туғилган, маълумоти олий – 2000 йил Тошкент архитектура ва қурилиш институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги иқтисодчи-муҳандис.

 

2019 йил 4 январдан  Марказий сайлов комиссияси Бухгалтерияси бош бухгалтери лавозимида фаолият юритиб келмоқда.