Сайт тест режимида ишламоқда

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

leadership

НИЗАМХОДЖАЕВ ЗАЙНИДДИН МАХАМАТОВИЧ

Комиссия Раиси

1954 йилда туғилган, олий маълумотли - Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаган, мутахассислиги - даволаш иши, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 2015-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси, Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш  масалалари қўмитаси раиси,  2020 йил 20 январдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.

 

Зайниддин Низамходжаев  2014 йил “Ўзбекистон Қаҳрамони” фахрий унвони билан мукофотланган.

 

2021 йил 5 февралдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Раиси лавозимига сайланган.

leadership

КУЧКАРОВ БАХРОМ ТУЛКИНОВИЧ

Комиссия Раисининг ўринбосари

1972 йилда туғилган, олий маълумотли - 1994 йилда Тошкент давлат юридик институтини, 1998 йилда Вашингтон ҳуқуқ коллежини (АҚШ), 1999 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган, мутахассислиги – ҳуқуқшунос, иқтисодчи.

 

2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича Давлат маслаҳатчиси биринчи ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони Юридик хизмати раҳбари, 2017-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси, 2020 йил 25 майдан Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

 

Б. Кучкаров 2002 йилда “Шуҳрат” медали билан мукофотланган.

 

2021 йил 5 февралдан Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари лавозимига сайланган.

leadership

МАМАТОВ ХУДОЁР ТЕШАЕВИЧ

Комиссия котиби

1971 йилда туғилган, олий маълумотли - Самарқанд давлат университетини тамомлаган. Мутахассисилиги ҳуқуқшунос. 1-даражали адлия маслаҳатчиси, юридик фанлар доктори, профессор.

 

2005-2012 йилларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати. 2012-2017 йилларда Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғи. 2017-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Х.Сулаймонова  номидаги Республика суд экспертиза марказининг директори. 2018-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази директорининг ўқув-услубий ва илмий ишлар бўйича биринчи ўринбосари.

 

2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи аъзоси этиб, 2019 йил 19 сентябрдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси котиби, Котибият раҳбари этиб сайланган.

leadership

ФАРМАНОВ АЛЕКСАНДР КАСИМОВИЧ

Комиссия аъзоси

1958 йилда туғилган, олий маълумотли - Қозоғистон Республикаси Жамбул гидромелиоратив қурилиш институтини тамомлаган, техника фанлари номзоди, доцент. Мутахассислиги - қурувчи-муҳандис. 2020 йил 3 майдан “Ўзэлектроаппарат” АЖ бошқаруви раиси маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келмоқда.

 

1997 йил “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими” фахрий унвони, 2004 йил “Фидокорона хизматлари учун” ордени, 2011 йил Александр Фарманов “Ўзбекистон Қаҳрамони” фахрий унвони  билан мукофотланган.

 

2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси этиб сайланган.

leadership

РАХИМОВА ГЮЛЬНОЗА АБДУСАТТАРОВНА

Комиссия аъзоси

1959 йилда туғилган, олий маълумотли - Тошкент давлат университетини тамомлаган, мутахассислиги - ҳуқуқшунос. Кўп йиллар мобайнида прокуратура органлари тизимида масъул лавозимларда, 2010 йилдан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати раҳбари, жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи вазифасида фаолият юритган, адлия катта маслаҳатчиси махсус даражали унвонга эга.

Гюльноза Рахимова 2013 йил  “Содиқ хизматлари учун” медали билан мукофотланган,  Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссиясининг аъзоси.

2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси этиб сайланган. Шу йил 4 майдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари, 2019 йил 23 июлдан Марказий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи аъзоси сифатида фаолият юритиб келмоқда.

leadership

ЮНУСОВ БАХОДИРЖОН ЖАЛОЛДИНОВИЧ

Комиссия аъзоси

1965 йилда туғилган, олий маълумотли - Андижон пахтачилик институтини, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Мутахассислиги-муҳандис-механик. Андижон вилояти ҳокимлигининг ташкилий-назорат гуруҳи бош мутахассиси вазифасида меҳнат қилган. 2019 йил 24 августдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи аъзоси этиб сайланган. 

leadership

ИБОДУЛЛАЕВ АДХАМ ИБОДУЛЛАЕВИЧ

Комиссия аъзоси

1984 йилда туғилган, олий маълумотли - Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган. Мутахассислиги бухгалтерия  ҳисоби ва аудит.  Молия вазирлиги Давлат молиявий назорати департаментининг Бюджет қонунчилиги бузилиши ҳолатларини назорат ва профилактика қилиш йиғма-таҳлил бошқармаси Бюджет қонунчилиги бузилиш ҳолатларини таҳлил қилиш ва профилактикасини амалга ошириш бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган. 2019 йил 24 августдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи аъзоси этиб сайланган.

leadership

ПАЛУАНИЯЗОВ ХАЛМУХАММЕД АИТЖАНОВИЧ

Комиссия аъзоси

1979 йил туғилган, маълумоти олий – 2001 йил Қорақалпоқ давлат университетининг бакалавр босқичини, 2003 йил Қорақалпоқ давлат университетининг магистратура босқичини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги ҳуқуқшунос, иккинчи даражали юрист. Илмий унвони доцент.

 

2021 йил 13 мартдан Марказий сайлов комиссияси Котибияти Сайлов қонунчилиги ва замонавий технологиялар бўйича ўқув маркази директори лавозимида ишлаб келган. 

 

2024 — йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси этиб сайланган. 

leadership

ХУСАНОВА МУХТАБАР АКБАРОВНА

Комиссия аъзоси

1983 йилда туғилган, олий маълумотли – 2003 йил Тошкент давлат юридик институтининг бакалавр босқичини, 2005 йил Тошкент давлат юридик институтининг магистратура босқичини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги юриспруденция, ҳуқуқ магистри, юридик фанлар номзоди.

 

2015-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси бўлган.

 

2020-2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси бўлган.

 

"Шуҳрат" медали билан мукофотланган.

 

2024 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси этиб сайланган.