Сайт тест режимида ишламоқда

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

18.04.2022

1270

msk_yangiliklari_in

Францияда Президент сайловининг биринчи раунди бўлиб ўтди. Францияда навбатдаги Президент сайлови 10 апрель куни бошланди. Иккинчи раунд зарурат туғилганда 24 апрель куни ўтказилади.

 

Сайловнинг якуний натижалари 13 май санасида эълон қилиниши белгиланган. Францияда Президентликка 12 кишининг номзоди кўрсатилган. Номзодларни Франция Конституцион Кенгаши тасдиқлайди. Агар номзодлардан бири 50 фоиз овоз олса, сайланган ҳисобланади ва иккинчи раунд ўтказилмайди. 

Мустақил тадқиқотчилар Эммануел Макрон ҳамда Марин Ле Пеннинг иккинчи турда беллашишини тахмин қилишмоқда. 2017-йил сайловда Эммануел Макрон 66 фоиз сайловчиларнинг қўлловига эришган.

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур