Сайт тест режимида ишламоқда

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

31.10.2022

1362

msk_yangiliklari_in

Бразилияда ўтказилган президентлик сайловининг иккинчи тур натижаларига кўра Луиз Инасио Лула де Силва 50.9% овоз билан ғалаба қозонди. Бразилиянинг амалдаги президенти Жаир Болсонаро 49.1% овоз билан мағлуб бўлди. 

Лула де Силва президентлик фаолиятини 2023 йилнинг 1 январидан бошлайди. Бразилияда жами 156 миллион сайловчи бор. Биринчи тур сайловда Лула де Силва 48.43%, Болсонаро 43,20 % овоз олган эди. 

Мутахассисларнинг фикрича, Болсонаронинг сайловдаги мағлубиятига иқтисодий инқироз, СОВИД-19 пандемиясида вафот этган 700 минг бразилиялик, Амазонка ўрмонларининг қисқариб бориши ҳамда ҳукумат тизимидаги коррупциялар сабаб бўлган. 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур