Сайт тест режимида ишламоқда

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 32 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ

30.08.2023

339

msk_yangiliklari_in

Азиз ватандошлар!

 

Шу кунларда Ватанимизнинг ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий ҳаётида бутунлай янги даврни бошлаб берган унутилмас тарихий воқеа – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллик санаси мамлакатимизда баланд руҳ ва кўтаринки кайфият билан нишонланмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси жамоаси барча ватандошларимизни  мамлакатимиз давлат мустақиллигининг 32 йиллик шонли байрами билан самимий муборакбод этади.

 

Айнан 1991 йил 31 август куни халқимиз ўз Ватани, тақдири ва келажагига ўзи эгалик қилиш ҳуқуқини қўлга киритди. Дунё харитасида Ўзбекистон Республикаси – янги суверен ва мустақил давлат пайдо бўлди.

 

Миллий сайлов тизимининг шаклланиши ва ривожланиши Ватанимизнинг давлат мустақиллиги билан бевосита боғлиқдир. Истиқлол йилларида, айниқса, сўнги йилларда,  миллий анъаналаримиз ва халқаро сайлов стандартларига биноан муттасил ривожланиб бормоқда.

 

Мамлакатимиз сиёсий ҳаётидаги муҳим воқеалар, хусусан, жорий йилнинг 30 апрель куни умумхалқ референдумида янгиланган Конституциямизнинг қабул қилиниши,  9 июлда бўлиб ўтган Президент сайлови эл-юртимиз Янги Ўзбекистонни, Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишга қаратилган ислоҳотларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келаётганини яна бир бор яққол тасдиқлади.

 

“Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган энг улуғ ва муқаддас байрамимиз - истиқлол айёми шукуҳи оилаларимиз даврасида, қалбларимизда давом этаверади. Мустақиллик ғояси, истиқлол руҳи халқимизга доимо тоғдек таянч бўлиб қолаверади.

 

Ҳамиша навқирон ва бетакрор юртимиздан тинчлик-хотиржамлик, осойишталик ва фаровонлик, ҳаётингиздан, хонадонингиздан эса ҳеч қачон файзу барака, қувонч аримасин.  Ватанимиз равнақи йўлида олиб бораётган саъй - ҳаракатларингизда юксак мувафаққиятлар ва омадлар ёр бўлишини тилаймиз.

 

Энг улуғ, энг азиз айёмингиз муборак бўлсин!

 

Марказий сайлов комиссияси

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур