Сайт тест режимида ишламоқда

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

  • s Сайлов якунида хорижий кузатувчиларнинг фаолияти нималардан иборат бўлади?

    j

    Сайлов кодексининг 8, 11, 33, 54–58 ва 102-моддалари ҳамда Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 19 сентябрдаги 938-сон қарори ва 2019 йил 5 октябрдаги 951-сон қарори билан маҳаллий ва хорижий (халқаро) кузатувчилар ҳуқуқлари ва мажбуриятлари белгилаб берилган.
    Кузатувчилар ўз фаолиятини қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилган ҳолда мустақил ташкил этади.

  • s Кимлар сайлов якунида овозларни санашда иштирок этади?

    j

    Участка сайлов комиссиялари томонидан овозларни санаб чиқиш, овозларни санаб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённомаларни тўлдириш жараёнида қуйидагилар ҳозир бўлишлари мумкин:
    сиёсий партияларнинг кузатувчилари, ваколатли вакиллари;
    оммавий ахборот воситалари вакиллари;
    фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг кузатувчилари;
    бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлардан кузатувчилар.
    Мазкур жараёнда участка сайлов комиссияси биносида ҳозир бўлишга рухсат этилган шахслардан ташқари бошқа шахсларнинг бўлиши тақиқланади.

  • s Сайлов куни сайлов жараёнини видео трансляциясини интернетдаги қайси веб саҳифаларда кузатса бўладими?

    j

    Марказий сайлов комиссиясининг  2021 йил 13 октябрь 1148-сон қарори билан Марказий сайлов комиссиясининг Матбуот марказида катта ҳажмдаги экранда, saylov2021.uz порталида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон 24” ва бошқа телеканалларида сайлов жараёнини онлайн тарзда кузатиш имкониятини яратиш режалаштирилган.

  • s Муддатидан олдин овоз бериш қандай ўтяпти, қонунбузилишларга йўл қўйилмаяптими?

    j

    2021 йилнинг 14 октябрида сайлов участкаларида муддатидан олдин овоз бериш бошланди. Ҳозирга қадар муддатидан олдин овоз бериш вақтида қонунбузилиш ҳолатлари кузатилмади.

  • s Сайлов куни ташвиқот баннерлари олиб қўйилиши шартми?

    j

    Биноларга, иншоотларга ва бошқа жойларга илгари (сайлов кунидан камида икки кун олдин) жойлаштирилган сайловолди ташвиқоти материалларини сайлов куни ва овоз беришга бир кун қолганида олиб қўйилиши мажбурий ҳисобланмайди.

  • s Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатидаги маълумотлар янгилаб туриладими?

    j

    Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати ҳар олти ойда бир марта, сайлов кампанияси даврида эса Марказий сайлов комиссияси томонидан Давлат персоналлаштириш маркази ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланган жадвалга мувофиқ янгиланади.

  • s Қай ҳолларда сайлов комиссиялари Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатига ўзгартишлар киритиши мумкин?

    j

    Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатига қуйидаги ҳолларда ўзгартиришлар киритилади:
    рўйхатда сайловчи фуқаро бўлмаганда ёки унинг сайлов участкаси яшаш манзилига мос келмаган тақдирда;
    сайлов куни сайловчининг вақтинча яшаш манзили бўйича сайлов участкаси ҳудудида бўлиши участка сайлов комиссияси томонидан аниқланганда;
    сайловчининг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган санаси, яшаш манзилига тузатиш киритиш зарурати бўлганда;
    сайловчи вафот этганида;
    сайловчи Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали сайлов участкасини ўзгартириш бўйича интерфаол хизматдан фойдаланганида;
    шахс Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинганида.

  • s Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати қандай рўйхат, шу ҳақда маълумот бериб ўтсангиз?

    j

    Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати ваколатли давлат органларининг ахборот базаларига мувофиқ сайловчи фуқаролар, уларнинг доимий ва вақтинча яшаш жойлари манзиллари ҳақидаги ахборотни ўз ичига олган давлат ахборот ресурсидир.
    Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати ваколатли давлат органлари томонидан тақдим этиладиган ахборот негизида шакллантирилади ва янгилаб турилади, сайлов кампанияси даврида эса тегишли участка сайлов комиссиялари томонидан аниқлаштирилади.

  • s Фуқароларга сайловчилар рўйхатидан ўзларига тегишли маълумотлар билан танишиш имконияти яратиладими ?

    j

    Фуқароларга Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайти (saylov.uz) ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали сайловчилар рўйхатидан ўзларига тегишли маълумотлар билан танишиш имконияти яратилган, шу жумладан ўзи овоз берадиган сайлов участкаси ва уни жойлашган жойи ҳақида тўлиқ маълумотни олишлари мумкин.
    Шунингдек, участка сайлов комиссияси биносида ҳам сайловчилар рўйхати билан танишишлари мумкин.

  • s Маълум сабабларга кўра муддатидан олдин овоз беришда ҳам иштирок этмаган сайловчи сайлов кунида иштирок эта оладими?

    j

    Cайловда иштирок этувчи ҳар бир фуқаро бир овозга эга бўлади.
    Муддатидан олдин овоз беришда иштирок этмаган сайловчи сайлов кунида овоз бериш ҳуқуқига эга.

  • s Муддатидан олдин овоз беришнинг натижалари қачон эълон қилинади?

    j

    Муддатидан олдин овоз бериш натижалари алоҳида ҳисобланмайди. Сайлов куни участка сайлов комиссияси раиси овоз бериш бошланганлигини эълон қилган (24 октябрь соат 08:00) пайтида сайлов участкасидаги рўйхат бўйича муддатидан олдин овоз берганлар сони ҳақида маълум қилади.
    Участка сайлов комиссияси аъзолари овоз бериш тугаганидан (24 октябрь соат 20:00) сўнг қонунчиликда белгиланган ҳаракатлар кетма-кетлигига риоя қилиб, муддатидан олдин овоз бериш бюллетенлари солинган ёпиқ конвертларни сайлов қутисига ташлайди ва сайлов қутисидаги барча бюллетенлар тўкилган ҳолда сайлов участкаси бўйича овозларни санаб чиқиш натижалари аниқланади.