№1472 Тошкент шаҳар ҳудудий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи раиси ўринбосарининг ваколатларини тугатиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№1472                                              2026 йил 28 июль

 

 

Тошкент шаҳар ҳудудий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи раиси ўринбосарининг ваколатларини тугатиш тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 25-моддаларига мувофиқ, шунингдек Тошкент шаҳар ҳудудий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи раиси ўринбосари Ф.Нигмановнинг ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиш тўғрисида берган аризасига биноан, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Тошкент шаҳар ҳудудий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи раиси ўринбосари Нигманов Фатхулла Убайдуллаевичнинг ваколатлари 2026 йилнинг 28 июль санасидан тугатилган деб ҳисоблансин.

 

2. Мазкур қарор халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига ҳамда Тошкент шаҳар ҳудудий сайлов комиссиясига юборилсин.

 

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари Б.Кучкаров зиммасига юклансин.

 

 

Раис                                                                             З. Низамходжаев