№1471 Самарқанд вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи котибининг ваколатларини тугатиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№1471                                               2026 йил 24 июль

 

 

Самарқанд вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи котибининг ваколатларини тугатиш тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 25-моддаларига мувофиқ, шунингдек Самарқанд вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи котиби А.Бурибоевнинг ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиш тўғрисида берган аризасига биноан, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Самарқанд вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи котиби Бурибоев Азизбек Бахроновичнинг ваколатлари 2026 йилнинг 24 июль санасидан тугатилган деб ҳисоблансин.

 

2. Мазкур қарор халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашига ҳамда Самарқанд вилояти ҳудудий сайлов комиссиясига юборилсин.

 

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.

 

 

Раис                                                                             З. Низамходжаев