№1466 Фарғона вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи котибини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№1466                                               2026 йил 15 июнь

 

 

Фарғона вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи котибини тасдиқлаш тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16, 19 ва 25-моддаларига мувофиқ ҳамда халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашининг тавсиясига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Қодиров Диёрбек Бахромович Фарғона вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи котиби этиб тасдиқлансин.

 

2. Мазкур қарор халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашига ҳамда Фарғона вилояти ҳудудий сайлов комиссиясига юборилсин.

 

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб сайтида эълон қилинсин.

 

4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.

 

 

 

Раис                                                                             З. Низамходжаев