№1460 Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси сайловини ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№1460                                                2026 йил 17 февраль

 

 

Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси сайловини ўтказиш тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16, 78 ва 87-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Бўшаб қолган ўринларга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзолари сайлови бўйича Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг тегишли қўшма мажлислари иловага мувофиқ ўтказилсин.

 

2. Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари зиммаларига депутатларнинг тегишли қўшма мажлисларини ўтказишга оид ташкилий масалаларни ҳал этиш вазифаси юклатилсин.

 

3. Белгилаб қўйилсинки, бўшаб қолган ўринларга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзолари сайловини ўтказиш билан боғлиқ барча тадбирлар Сайлов кодекси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 2 ноябрдаги 1418-сон қарорига мувофиқ тарзда амалга оширилади.

 

4. Тегишли халқ депутатлари вилоятлар Кенгашлари сайланган Олий Мажлис Сенати аъзоларини рўйхатдан ўтказиш учун қўшма мажлиснинг баённомасини икки кундан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига юборилишини таъминласин.

 

5. Ушбу қарор нусхаси халқ депутатлари Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари Кенгашларига ҳамда ҳокимликларига юборилсин.

 

6. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

7. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.

 

 

Раис                                                                         З. Низамходжаев

 

ИЛОВА