Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг қарори
№1450 2025 йил 17 октябрь
Андижон, Сурхондарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳудудий сайлов комиссияларининг айрим аъзолари ваколатларини тугатиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 25-моддаларига мувофиқ, шунингдек халқ депутатлари Андижон, Сурхондарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг тақдимномаларига биноан, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. Андижон, Сурхондарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳудудий сайлов комиссияларининг иловага мувофиқ айрим аъзолари ваколатлари тугатилсин.
2. Мазкур қарор халқ депутатлари Андижон, Сурхондарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳар Кенгашларига ҳамда тегишли ҳудудий сайлов комиссияларига юборилсин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.
Раис З. Низамходжаев