№1447 Ягона сайлов округи бўйича бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси рўйхати асосида сайланган Н. Лутфуллаевани депутат этиб рўйхатга олиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№1447                                                 2025 йил 16 сентябрь

 

 

Ягона сайлов округи бўйича бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси рўйхати асосида сайланган Н. Лутфуллаевани депутат этиб рўйхатга олиш тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16, 742, 73, 961-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Ягона сайлов округи бўйича бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси рўйхати асосида сайланган Лутфуллаева Нигора Хабибуллаевна депутат этиб рўйхатга олинсин.

 

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг рўйхатга олинган депутатига белгиланган тартибда гувоҳнома ва кўкрак нишони берилсин.

 

4. Мазкур қарор нусхаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ва Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясига юборилсин.

 

5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.

 

 

Раис                                                                           З. Низамходжаев