№1439 Тошкент ва Бухоро вилоятлари ҳудудий сайлов комиссияларининг доимий асосда ишловчи котибларининг ваколатларини тугатиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№1439                                                  2025 йил 8 май

 

 

Тошкент ва Бухоро вилоятлари ҳудудий сайлов комиссияларининг доимий асосда ишловчи котибларининг ваколатларини тугатиш тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 25-моддаларига мувофиқ, шунингдек Тошкент вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи котиби Х.Одилов ва Бухоро вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи котиби С.Амоновнинг ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиш тўғрисида берган аризаларига биноан, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Тошкент вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи котиби Одилов Хаётжон Оббос уғлининг ваколатлари 2025 йилнинг 2 май санасидан ҳамда Бухоро вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи котиби Амонов Сардор Хайруллоевичнинг ваколатлари 16 май санасидан тугатилган деб ҳисоблансин.

 

2. Мазкур қарор халқ депутатлари Тошкент ва Бухоро вилоятлари Кенгашларига ҳамда тегишли ҳудудий сайлов комиссияларига юборилсин.

 

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.

 

 

Раис                                                                             З. Низамходжаев