31.12.2025

124

msk_yangiliklari_in

Азиз ватандошлар!
Муҳтарам сайловчилар!

 

Сизларни кириб келган Янги 2026 йил – Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили байрами билан чин дилдан, самимий табриклаймиз.

 

Халқимиз юксак муваффақиятлар билан якунлаётган йилда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашига эришиш йўлида амалга оширилаётган тарихий ислоҳотлар самарасида жонажон Ўзбекистонимизнинг қудрати ва нуфузи ҳар томонлама янада юксалди.

 

Аввало, Ватанимиздан тинчлик-осойишталик, аҳил-иноқлик ва фаровонлик, барча юртдошларимизнинг ҳаётидан, хонадонидан ҳеч қачон файз-у барака, қувонч аримасин! Янги йилда барчангизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, бахт ва омадлар тилашдан мамнунмиз!

 

Янги йил барчамизга муборак бўлсин!

 

Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссияси жамоаси

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур