Сайт тест режимида ишламоқда

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига доир сайлов бюллетенининг шакли тасдиқланди

09.06.2023

2535

msk_yangiliklari_in

Бугун, 9 июнь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.Мажлис кун тартибидан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига доир сайлов бюллетенининг шаклиматни ва тавсифини тасдиқлаш, айрим сайлов участкаларида сайлов жараёнини видео-трансляция қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирларни белгилаш, сайловчиларни биометрик идентификация қилиш тизимини тажриба-синов тариқасида жорий этиш, сайловга тайёргарлик кўриш даврида Марказий сайлов комиссиясига келиб тушган мурожаатлар, Президент сайловида халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлардан қатнашадиган кузатувчилар ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситаларини аккредитация қилиш, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан айрим округ сайлов комиссиялари раисларининг ахборотларига доир масалалар кўриб чиқилди.

Мажлисда, авваламбор, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига доир сайлов бюллетенининг шаклиматни ва тавсифи тасдиқланди. Белгиланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми сайлов бюллетенига, сайлов участкасида овозларни санаб чиқиш натижалари ҳамда сайлов округи бўйича сайлов натижаларини аниқлаш тўғрисидаги баённомаларга лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси тартибида киритилади.

Шунингдек, мажлисда айрим сайлов участкаларида сайлов жараёнини видео-трансляция қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирларни белгилаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. Унга кўра, сайлов куни овоз бериш жараёнини реал вақт режимида (онлайн) видео-трансляция қилиш мақсадида республиканинг барча туман ва шаҳарлари ҳудудида жойлашган иккитагача сайлов участкаларида видеокамера ва бошқа зарур қурилмалар ўрнатиш юзасидан аниқ чоралар белгилаб берилди ва тегишли қарор қабул қилинди.

Таъкидлаш жоиз, биометрик идентификация қилиш – сайловчининг шахсини ҳамда мазкур сайлов участкасининг сайловчилари рўйхатида мавжуд ёки мавжуд эмаслигини махсус қурилмалар орқали Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда текшириш ва тасдиқлаш жараёни тушунилади.

Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида овоз бериш жараёнига рақамли технологияларни жорий этиш мақсадида сайловни ўтказувчи 14-Тошкент шаҳар округ сайлов комиссиясининг тавсиясига асосан Тошкент шаҳрининг туманлари ҳудудида жойлашган айрим сайлов участкаларида сайлов куни сайловчиларни биометрик идентификация қилиш тизими тажриба-синов тариқасида жорий этилмоқда. Мажлисда тажриба-синов тариқасида айрим сайлов участкаларида сайловчиларни биометрик идентификация қилиш тартиби тасдиқланди ва қарор қабул қилинди.

Мажлисда Президент сайловига тайёргарлик кўриш даврида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги ахборот тингланди ва Марказий сайлов комиссияси раҳбарияти ва аъзолари томонидан муҳокама этилди.

Бундан ташқари, муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси  Президенти сайловида халқаро ташкилотдан қатнашадиган кузатувчиларни аккредитация қилиш тўғрисида МСКнинг қарори билан ЕХҲТ ДИИҲБМДҲ каби кузатувчи миссияларнинг 43 нафар вакиллари аккредитациядан ўтказилди.

Шунингдек, маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди. Марказий сайлов комиссиясига келиб тушган мурожаатлар асосида 25 та оммавий ахборот воситасининг 124 нафар вакиллари аккредитациядан ўтказилди. Ҳозирги кунга қадар аккредитациядан ўтган ОАВ вакилларининг сони 353 нафарни ташкил этмоқда.

Кун тартибига мувофиқ, мажлис давомида муддатидан илгари Ўзбекистон Республикасининг Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан 2-Андижон3-Бухоро ҳамда 9-Сурхондарё округ сайлов комиссияси раисларининг сайловга тайёргарлик кўриш ва уни юқори ташкилий даражада ўтказиш борасида амалга оширилаётган ишлари хусусида ахборотлари тингланди.

 

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур