Сайт тест режимида ишламоқда

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

ЭЪЛОН: МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ МАЖЛИСИ БЎЛИБ ЎТАДИ

15.03.2023

18689

msk_yangiliklari_in

2023 йил 16 март куни соат 11:00 да Тошкент шаҳри, Алишер Навоий кўчаси, 1-уйда жойлашган “Маърифат маркази” (Симпозиумлар саройи) биносида Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси ҳамда матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Мажлис кун тартибидан Ўзбекистон Республикасининг референдумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир ташкилий масалалар, шу жумладан референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш календарь режасини тасдиқлаш, референдум округларини тузиш ва бошқа масалалар ўрин олган. 

Мазкур мажлис тафсилотларини Марказий сайлов комиссиясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали ҳамда YouTube платформаси орқали тўғридан-тўғри кузатиб боришингиз мумкин.

Шунингдек, ушбу мажлис “Ўзбекистон-24” ҳамда “УзРепорт” телеканаллари орқали жонли эфирда узатиб борилади.
 


Марказий сайлов комиссияси
Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур