№ 788 2016 йил 1 декабрь
“ЎЗБЕКЭНЕРГО” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ САЙЛОВИНИ ЎТКАЗУВЧИ САЙЛОВ ОКРУГЛАРИ ҲАМДА САЙЛОВ УЧАСТКАЛАРИНИНГ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ БИЛАН ТАЪМИНЛАНГАНЛИК ҲОЛАТИ БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРГАН ИШЛАРИ ЮЗАСИДАН АХБОРОТИ ТЎҒРИСИДА
“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддаси ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5 ва 10-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамиятининг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи сайлов округлари ҳамда сайлов участкаларининг электр энергияси билан таъминланганлик ҳолати бўйича амалга оширган ишлари юзасидан ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
2. “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти:
- Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи барча сайлов округлари ва сайлов участкалари жойлашган биноларни узлуксиз электр билан таъминлаш ва уларда заҳира электр манбаини шакллантириш чораларини кўрсин;
- Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи барча сайлов округлари ва сайлов участкалари жойлашган биноларда ёнғин ҳавфсизлик масалаларига алоҳида эътибор қаратсин.
3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида, шунингдек бошқа манбаларда эълон қилинсин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси котиби С. Курбанкулов зиммасига юклансин.
РаисМ. Абдусаломов