Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг қарори
№1462 2026 йил 25 февраль
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоларини рўйхатга олиш тўғрисида
2026 йилнинг 23 февраль куни ўтказилган бўшаб қолган ўринларга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари сайлови бўйича халқ депутатлари Жиззах, Самарқанд, Сирдарё вилоятлари, туманлар ва шаҳарлар Кенгашларининг тегишли қўшма мажлислари баённомаларига асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 85- моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. Жиззах вилоятидан сайланган Мустафоев Улуғбек Мавлонович, Самарқанд вилоятидан сайланган Бобоев Адиз Музафарович, Сирдарё вилоятидан сайланган Турдимов Эркинжон Оқбутаевич Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари этиб рўйхатга олинсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига ҳамда халқ депутатлари Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари Кенгашларига юборилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг рўйхатга олинган аъзоларига белгиланган тартибда гувоҳнома ва кўкрак нишонлари берилсин.
4. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.
Раис З. Низамходжаев