№1459 Сирдарё вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг айрим аъзолари ваколатларини тугатиш тўғрисида 

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№1459                                                2026 йил 13 январь

 

 

Сирдарё вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг айрим аъзолари ваколатларини тугатиш тўғрисида 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 25-моддаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Сирдарё вилояти ҳудудий сайлов комиссияси аъзолари Камбарова Дилфуза Йигиталиевна ҳамда Шербўтаева Гулнора Обидовнанинг бошқа ишга ўтганлиги ва шу муносабат билан берган аризаларига мувофиқ уларнинг ваколатлари тугатилсин.

 

2. Мазкур қарор халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашига ҳамда Сирдарё вилояти ҳудудий сайлов комиссиясига юборилсин.

 

3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.

 

 

Раис                                                                             З. Низамходжае