Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг қарори
№1440 2025 йил 23 май
Фарғона вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи котибининг ваколатларини тугатиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 25-моддаларига мувофиқ, шунингдек Фарғона вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи котиби Н.Норматовнинг ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиш тўғрисида берган аризасига биноан, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. Фарғона вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи котиби Норматов Насимбек Ғоффоровичнинг ваколатлари 2025 йилнинг 21 май санасидан тугатилган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур қарор халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашига ҳамда Фарғона вилояти ҳудудий сайлов комиссиясига юборилсин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.
Раис З. Низамходжаев