Сайт тест режимида ишламоқда

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда Ягона портал деб аталади) Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали доирасида, шу жумладан, «бир дарча» тамоилида фаолият кўрсатади.

Ягона портал орқали интерактив давлат хизматлари кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 728-сонли қарорида келтирилган  Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали тўғрисида низомига мувофиқ рўйхатдан ўтиш ва авторизация қилиш жараёнларидан ўтган фойдаланувчилар учун амалга оширилади.

Ягона портал мақсад ва вазифалари:

Ягона портал давлат органлари томонидан кўрсатиладиган, шу жумладан пулли асосда кўрсатиладиган интерактив давлат хизматларидан эркин фойдаланишнинг ягона нуқтаси ҳисобланади.

Ягона порталнинг асосий вазифалари;

·фойдаланувчиларга давлат органларига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш учун имконият бериш;

·фойдаланувчиларни ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги бошқа лойиҳалар билан интеграциялаш;

·фойдаланувчиларнинг давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини ошириш;

·давлат органларига мурожаат қилинганда фойдаланувчилар учун бюрократик тўсиқларни қисқартириш ва уларни бартараф этиш;

·«Электрон ҳукумат» тизимини янада ривожлантириш ва давлат бошқарувига замонавий ахборот технологияларини жорий этишда кўмаклашиш.

Ягона портал замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш асосида интерактив давлат хизматлари олишда фойдаланувчиларнинг шарт-шароитларини ривожлантириш ва имкониятларини кенгайтириш учун мўлжалланган.

Ягона портал орқали интерактив давлат хизматларидан фойдаланиш

Ягона портал, фойдаланувчиларга давлат органлари томонидан кўрсатиладиган бир томонлама, икки томонлама ва транзакцион шаклдаги интерактив давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятини беради.

Интерактив давлат хизматлари Йиғма реэстри (кейинги ўринларда Йиғма реэстр деб аталади) 2013 2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш комплекс дастурини амалга оширишни мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси томонидан тасдиқланади.

Йиғма реестрга киритилган интерактив давлат хизматлари мажбурий тартибда Ягона портал орқали берилиши керак.