Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси делегацияси аъзолари AҚШ президентлик сайловини сарҳисоб қилиш бўйича якуний тадбирларда иштирок этди

07.11.2024

846

msk_yangiliklari_in

6 ноябрь куни 2024 йилдаги АҚШ Халқаро сайлов дастурлари якунида Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси делегацияси аъзолари “Сайлов натижаларини сарҳисоб қилиш: нима бўлди ва кейин нима бўлади?” мавзусидаги мунозарада иштирок этди.

 

IFES дастурлари бўйича вице-президенти Кэтрин Эллена модераторлигида бўлиб ўтган мунозарада маърузачилар тадбир иштирокчилари билан биргаликда сайлов кунининг асосий хулосаларини, шунингдек, бундан кейин нима бўлиши мумкинлигини муҳокама қилишди.

 

“2022 йилги Сайловчилар овозларини санашни ислоҳ қилиш тўғрисидаги” Қонун қабул қилинганлиги туфайли 2024 йилда овозларни санаб чиқиш жараёни 2020 йилдан фарқ қиладими?

 

Сессия маърузачиларининг нутқларида таъкидланганидек, АҚШ қонунчилигига мувофиқ, мамлакат президенти сайловлари билвосита, яъни уларни сайловчиларнинг кўпроқ овозини тўплаган номзод эмас, балки овоз бериш натижаларига кўра ғалаба қозониш учун зарур танловчилар сони бўлиши лозим.

 

Танловчилар коллегияси 538 кишидан иборат бўлиб, улар АҚШ президенти ва вице-президентини сайлайдилар. Ғалаба қозониш учун номзодга оддий кўпчилик яъни камида 270 танловчи овози бўлиши лозим.

 

Муайян штатдан танловчилар сони унинг географияси ва аҳолисига боғлиқ: ҳар бир штат АҚШ Конгрессида қанча вакили бўлса, шунча танловчиларга эга бўлади. Шундан келиб чиқиб, аҳолисидан қатъи назар, ҳар бир штат автоматик равишда учта танловчи овозига эга, чунки барча штатларда иккита сенатор ва Вакиллик палатасида камида биттадан ўрин мавжуд.

 

Калифорния энг аҳоли зич жойлашган штат бўлганлиги сабабли, у ерда энг кўп танловчилар (54) ҳамда энг кам танловчилар эса Вермонт (3) штатида. Ҳар бир штат ўзига ажратилган танловчилар овозларини қандай тақсимлашни ўзи ҳал қилади. Одатда, уларнинг барча овозини умумий сайлов пайтида штат сайловчиларининг оддий кўпчилик овозини қўлга киритган номзод автоматик равишда эга бўлади. Истисно сифатида Мэн (4) ва Небраска (5) штатлари қонунларида бошқача тартиб назарда тутилган.

 

Агар номзод 270 нафар овоз тўпламаган бўлса, Вакиллар палатаси овоз беради. Унда бўлажак президент 50 та штатдан камида 26 таси томонидан қўллаб-қувватланиши керак.

 

IFES Президенти, Бош ижрочи директори Энтони Н. Банбери 2024 йилдаги АҚШ Сайлов дастури доирасидаги ишларни сарҳисоб қилар экан, тадбирда 60 дан ортиқ мамлакатлардан 500 дан зиёд сайлов органлари вакиллари, экспертлар ва сайлов мутахассислари иштирок этганини таъкидлади. Сайлов дастури иштирокчилар сайловлар ҳақида кўпроқ маълумот олишлари учун ишлаб чиқилганлигини қайд этиб ўтди ва иштирокчилар тажриба орттириб, уни ўз амалиётларига татбиқ этишларига умид билдирди.

 

Энтони Н. Банбери сайлов маъмурлари баъзида ҳужумлар, зўравонлик ва босимни қайтаришга мажбур бўлишини қайд этиб, уларнинг роли ва меҳнатини алоҳида таъкидлаб ўтди.

 

 

Шунингдек, 6 ноябрь куни, раис ўринбосари Б.Кучкаров АҚШ Конгресси Сенатининг Қоидалар ва маъмурият қўмитаси вакилларининг сайлов органлари вакиллари билан учрашувида иштирок этди. Мазкур Қўмита бошқа масалалар қаторида федерал сайловлар, шу жумладан президент, вице-президент ва Конгресс аъзолари сайловига оид қонун лойиҳалари, хабарлар, петициялар, меморандумлар ва бошқа масалаларни дастлабки кўриб чиқилишини таъминлайди.

Куннинг якунида Марказий сайлов комиссияси аъзолари IFESнинг Европа ва Евроосиё бўйича минтақавий директори Аня Камберленд ҳамда Дастур ва тадқиқот бўйича маслаҳатчи Энтони С. Бойер билан учрашдилар.

Марказий сайлов комиссияси

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур