Сайт тест режимида ишламоқда

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

Зайниддин Низамходжаев "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси" унвони билан тақдирланди

20.03.2024

2034

msk_yangiliklari_in

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Ўзбекистон Қаҳрамони, Марказий сайлов комиссияси раиси З.Низамходжаевга “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони берилди. 

 

Марказий сайлов комиссияси жамоаси З.Низамходжаевни давлат ҳокимияти вакиллик органлари ҳамда мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимидаги кўп йиллик самарали меҳнатлари, сайлов тизимини такомиллаштириш, демократик ислоҳотларни амалга ошириш, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш борасидаги катта хизматлари, кадрлар салоҳиятини ошириш ҳамда уларни устоз-шогирд анъаналарига кўра тарбиялаш борасида амалга оширган ишлари юксак эътироф этилгани муносабати билан самимий муборакбод этади.

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур