Сайт тест режимида ишламоқда

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ДИҚҚАТИГА

23.03.2023

729

msk_yangiliklari_in

2023 йил 30 апрель куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикасининг референдумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир тадбирларда қатнашиш учун хорижий ва маҳаллий ОАВ вакиллари Марказий сайлов комиссияси томонидан аккредитациядан ўтказилади.

 

Аккредитациядан ўтган ОАВ вакилларининг ваколатлари МСК томонидан берилган гувоҳномалар билан тасдиқланади.

 

Ўзбекистон Республикасининг референдумини ёритиш учун хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш қоидалари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари Марказий сайлов комиссиясининг 2022 йил 30 августдаги 1185-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг референдумида оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган.

 

ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказиш тўғрисидаги аризалар 2023 йил 19 апрель соат 18:00 га қадар (референдум ўтказилишига кечи билан ўн кун қолгунига қадар) saylov@umail.uz электрон манзил орқали қабул қилинади.

 

МАҲАЛЛИЙ ОАВ УЧУН

 

ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказиш учун қуйидаги ҳужжатлар МСКга электрон шаклда тақдим этилади.

 

1. ОАВ раҳбари томонидан имзоланган ариза (pdf форматда).

 

Аризада аккредитацияга тақдим этилган ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими кўрсатилади.

 

АРИЗА ШАКЛИНИ ЮКЛАБ ОЛИШ

 

2. Аккредитацияга тақдим этилган ходимнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (ID карта ёки фуқаролик паспортнинг фото суратли бети) нусхаси (pdf форматда).

 

3. ОАВнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси нусхаси (pdf форматда).

 

4. Ҳар бир ОАВ вакили учун тўлдирилган аккредитациядан ўтказиш анкетаси (pdf форматда).

 

АНКЕТА ШАКЛИНИ ЮКЛАБ ОЛИШ

 

5. Ходимнинг электрон рангли фотосурати, оқ фонда, 3х4 см ўлчамда (файл jpeg форматда, камида 100 KB ҳажмда, пиксел зичлиги 600dрi, кўпи билан 90 кун олдин туширилган бўлиши ҳамда ходимнинг юзи ва елкаларининг юқори қисми кўриниб туриши керак, файл номи суратдаги шахснинг фамилияси ва исмидан иборат бўлиши керак). Фотосуратнинг сифати гувоҳномада ишлатиш учун яроқли бўлиши керак.

 

ХОРИЖИЙ ОАВ УЧУН

 

Ташқи ишлар вазирлигида аккредитациядан ўтган хорижий ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказиш учун қуйидаги ҳужжатлар МСКга электрон шаклда тақдим этилади.

 

1. Аккредитациядан ўтказиш учун тегишли ОАВ мухбирлик пункти (бюроси, офиси) раҳбари имзолаган мурожаат (pdf форматда).

 

Мурожаатда аккредитацияга тақдим этилган ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими кўрсатилади.

 

2. Аккредитацияга тақдим этилган ходимнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси (pdf форматда).

 

3. Ҳар бир ОАВ вакили учун тўлдирилган аккредитациядан ўтказиш анкетаси (pdf форматда).

 

АНКЕТА ШАКЛИНИ ЮКЛАБ ОЛИШ

 

4. ТИВ томонидан аккредитация қилинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси (pdf форматда).

 

5. Ходимнинг электрон рангли фотосурати, оқ фонда, 3х4 см ўлчамда (файл jpeg форматда, камида 100 КB ҳажмда, пиксел зичлиги 600dрi, кўпи билан 90 кун олдин туширилган бўлиши ҳамда ходимнинг юзи ва елкаларининг юқори қисми кўриниб туриши керак, файл номи суратдаги шахснинг фамилияси ва исмидан иборат бўлиши керак). Фотосуратнинг сифати гувоҳномада ишлатиш учун яроқли бўлиши керак.

 

Ташқи ишлар вазирлигидан аккредитациядан ўтмаган хорижий ОАВ вакиллари референдумни ёритиш мақсадида ТИВга мурожаат қиладилар.

 

Эслатиб ўтамиз:

 

ОАВ вакиллари ваколат муддати уларга аккредитациядан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома берилган кундан бошланади ва референдум якунлари расман эълон қилинган куни тугайди;

 

ОАВ вакили референдум ўтказувчи комиссияларнинг бинолари (хоналари), мажлислари, матбуот анжуманларида ва бошқа тадбирларида аккредитация гувоҳномасини бошқаларга кўринадиган тарзда доимо таққан бўлиши керак.

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур