Сайт тест режимида ишламоқда

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

Марказий сайлов комиссияси вакиллари Покистонда ўтказилаётган парламент сайловлари кузатувида иштирок этмоқда

08.02.2024

841

msk_yangiliklari_in

Покистон Сайлов комиссияси таклифига кўра Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси Б. Юнусов ва Комиссия Котибиятининг Халқаро ҳамкорлик бўлими етакчи маслаҳатчиси С. Олимжонов Покистон Ислом Республикасида бўлиб ўтган парламент сайловларида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этишди.

 

Жорий йилнинг 8 февраль куни Покистон Миллий Ассамблеяси (парламент қуйи палатаси), шунингдек, Панжоб, Синд, Балужистон ва Хайбер-Пахтунхва провинциялари вакиллик органларига сайловлар бўлиб ўтди.

Миллий Ассамблеянинг аввалги таркиби муддатидан олдин тарқатиб юборилганлиги сабабли, республика Конституциясига мувофиқ , тарқатилган кундан бошлаб 90 кун ичида, яъни 2023 йил ноябрь ойи бошида умумий овоз бериш ўтказилиши керак эди. Бироқ, 2023 йил августида аҳолини янгиланган қайдловига кўра Покистон фуқаролари сони 213,2 миллиондан 241,5 миллионга кўпайганлиги аниқланган ва сайлов округлари таркиби ва парламентдаги ўринларнинг умумий сонига ўзгартириш киритиш учун сайлов кечроқ санага қолдирилган. Бу йил Миллий Ассамблеяга 336 нафар депутат сайланади (охирги чақириқда 342 нафар депутат бор эди).

Миллий Ассамблеясининг 266 депутати бир мандатли ҳудудий сайлов округларидан тўғридан тўғри ва эркин овоз бериш йўли билан нисбий кўпчиликка асосланган мажоритар сайлов тизими бўйича сайланади. Пропорционал вакиллик тизими бўйича 60 та ўрин хотин-қизлар учун захирага олинади, 10 та ўрин эса мусулмон бўлмаган аҳоли вакилларига ажратилади.

 

Сайловларда 5 мингга яқин номзод Миллий Ассамблеядаги ўринлар учун, 12 мингга яқин киши ҳудудий вакиллик органлардаги ўринлар учун курашмоқда.

Сайловчилар сони 128 млн 585 минг 760 нафар бўлиб, шундан эркаклар 69 263 704 нафар (53,8 %), аёллар 59 322 056 (46,2 %) нафарни ташкил қилди. Сайлов ҳуқуқига эга аҳолининг 44,2 фоизи ёшларни ташкил қилди. Покистон бўйича жами 90 675 та сайлов участкаси тузилган бўлиб, уларда 1 млн нафардан зиёд сайлов ходимлари фаолият олиб борди.

Жорий йил 7 февраль куни Ўзбекистон вакиллари Покистон сайлов комиссияси котиби жаноб Саид Асиф Хуссайн билан учрашув ўтказдилар. Учрашув давомида жаноб Саид Асиф Хуссайн Покистон сайлов комиссиясининг сайловга тайёргарлик ишлари ва сайлов жараёнлари билан таништирди. Шу куннинг ўзида Ўзбекистон вакиллари Сайловларни мониторинг қилиш бошқарув маркази ва марказий бошқарув штаби фаолияти билан яқиндан танишишди.

Овоз бериш куни Ўзбекистон вакиллари Покистон пойтахти Исломобод шаҳридаги бир неча сайлов участкаларида сайлов жараёнларини кузатишди.

Сайлов участкаларида эркаклар ва аёллар учун алоҳида овоз бериш хоналари ташкил қилинган. Сайловчи дастлаб сайловчилар рўйхатига имзо қўяди ва бармоқ изини босгандан кейин сайлов бюллетенини олади. Сўнгра яширин овоз бериш кабинасида ўзи танлаган сиёсий партиянинг рамзи устига махсус тайёрланган муҳрни босади.

 

 

Марказий сайлов комиссияси

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур