Марказий сайлов комиссияси Раиси халқаро кузатувчилар билан учрашди

27.10.2024

1623

msk_yangiliklari_in

Жорий йилнинг 26 октябрь куни Марказий сайлов комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловини кузатиш бўйича кузатувчилар миссияси ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокида учрашувлар ташкил этилди

 

Марказий сайлов комиссияси Раиси З.Низамходжаев Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби ўринбосари Н.Ермекбаев ҳамда Туркий Давлатлар Ташкилоти Бош котиби ўринбосари Мерей Мукажан билан учрашди.

 

   

 

Учрашувда, 2024 йил 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ жараёнлар, жорий йилда бўлиб ўтиладиган сайловлар аралаш сайлов тизими асосида ўтказилиши ва унинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида маълумот бериб ўтилди.

 

 

Шунингдек, мулоқот жараёнида сайловларни очиқ ва ошкора ўтказишда халқаро ташкилотлардан кузатувчилар иштирок этиши муҳим омил сифатида қаралаётгани, шу боис халқаро сайлов кузатуви бутун дунёда қабул қилиниб, умумэътироф этилган инсон ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш ва уларга риоя этилишини таъминлашда муҳим вазифалардан бирига айланганлигига таъкидланди.

 

 

     

 

Ўз ўрнида халқаро кузатувчилар ушбу муҳим сиёсий тадбирга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш борасидаги барча ишлар Марказий сайлов комиссияси томонидан сайлов қонунчилигига қатъий риоя қилинган ҳолда тизимли равишда мувофиқлаштирилиб борилаётгани, халқаро нормалар ва стандартларга тўла мос келиши эътироф этиб ўтилди.

 

 

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур