Сайт тест режимида ишламоқда

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

Дунёдаги энг йирик бир кунлик сайлов –Индонезияда умумий сайловлар

13.02.2024

714

msk_yangiliklari_in

Жорий йил 14 феврал куни Индонезия Республикасида навбатдаги умумий сайловлар ўтказилиши режалаштирилган.

 

Мазкур сайловлар мамлакатда иккинчи бора бир вақтнинг ўзида президент ва вице-президент жуфтлиги, Халқ вакиллари кенгаши ва Ҳудудлар вакиллари кенгаши депутатлари ҳамда 38 та вилоят ва 514 муниципалитетларнинг (регентликлар – вилоятнинг тўғридан-тўғри бўйсинувидаги маъмурий бирлик ва шаҳарлар) маҳаллий кенгашлари депутатлари сайланиши кўзда тутилган.

Мамлакат сайловларининг яна бир ўзига хослиги, юқорида айтиб ўтилганидек, сайловчилар президент ва вице-президент жуфтлигига бирданига овоз беради. Вице-президент давлат раҳбарига ўз вазифаларини амалга оширишда кўмаклашади ва маълум сабабларга кўра президент мамлакатга раҳбарлик қила олмаса унинг вазифасини ўтайди.

 

Амалдаги Президент Жокко Видодо 2014 йилда Президент этиб сайланган. Сўнгги 2019 йилдаги сайловларда иккинчи муддатга сайланган бўлиб, бу галги сайловларда Конституциядаги кўзда тутилган чекловлар сабабли иштирок эта олмайди.

 

2024 йилдаги сайлов дунёдаги энг йирик бир кунлик сайлов бўлиши кутилмоқда. Уни ўтказиш учун мамлакат бўйлаб 820 161 та, хорижда 3 075 та сайлов участкалари ташкил этилиб, уларда 204 млн 897 минг 222 нафар индонезия фуқароси сайловчилар рўйхатига, жумладан 1 млн 750 минг 474 киши хориждаги сайлов участкалари рўйхатларига киритилган.

 

Мамлакатдага сайловларнинг яна бир ўзига хослиги бу сайловчилар томонидан овоз бериш бюллетенида ўз танловини мих билан тешган ҳолда қолдиришида. Буни 2024 йилги умумий сайловлар учун танланган рамзларида (инг. mascot) ҳам кўриш мумкин.

Индонезиядаги сайловларнинг ўлчамига нафақат овоз берувчилар сони, балки сайлов ташкилотчиларининг сони ҳам ишора қилади. Жами сайловларни ташкил этиш ва ўтказишда 7 млн 986 минг 280 нафар ташкилотчилар, шуларнинг 6 млн 53 минг 469 нафари турли даражадаги сайлов комиссияларии аъзолари ҳамда 1 млн 932 минг 811 нафари сайлов комиссияларига кўмаклашувчи ходимлардан иборат.

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур