Сайт тест режимида ишламоқда

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

2023 йил 13 май куни соат 10:00да Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади

12.05.2023

2815

msk_yangiliklari_in

2023 йил 13 май куни соат 10:00 да Тошкент шаҳри, Алишер Навоий кўчаси, 1-уйда жойлашган “Маърифат маркази” (Симпозиумлар саройи) биносида Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.

 

Мажлис кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:

 

- Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш бўйича сайлов округларини тузиш;

 

- сиёсий партияларнинг ваколатли вакилларини рўйхатга олиш;

 

- Марказий сайлов комиссиясининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

 

Мажлис тафсилотларини Марказий сайлов комиссиясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳамда YouTube платформаси орқали кузатиб боришингиз мумкин.

 

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур