Сайт тест режимида ишламоқда

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

26.01.2023

450

msk_yangiliklari_in

Куни кеча, 25 январь куни Ҳиндистоннинг Янги Деҳли шаҳрида Ҳиндистон Миллий сайловчилар байрами ўтказилди. Тантали маросимда МСК Раиси З.Низамходжаев ҳамда Матбуот котиби М.Алимбаевлар иштирок этди.

 

Мазкур сана сайловчиларнинг электорал маданиятини юксалтириш, ёшларда фуқаролик позициясини мустаҳкамлаш ҳамда сиёсий жараёнлардаги иштирокини инклюзив тарзда оширишга қаратилган миллий байрам ҳисобланади.

 

Ташриф доирасида МСК Раиси З.Низамходжаев ва Ўзбекистон Республикасининг Ҳиндистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Д.Ахатовнинг Ҳиндистон Сайлов комиссияси Раиси Раджив Кумар билан учрашуви ўтказилди.

 

Учрашувда З.Низамходжаев Миллий сайловчилар куни муносабати билан ташкил этилган ушбу тадбирга таклиф этилганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ва Ҳиндистон сайлов комиссияси ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришдаги самарали ҳамкорлик учун самимий миннатдорчилик билдирди.