№ 852 ОКРУГ ВА УЧАСТКА САЙЛОВ КОМИССИЯЛАРИ ТАРКИБИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ БЎЙИЧА УСЛУБИЙ ТАВСИЯЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг
қарори

№ 852 2017 йил 15 сентябрь

ОКРУГ ВА УЧАСТКА САЙЛОВ КОМИССИЯЛАРИ ТАРКИБИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ БЎЙИЧА УСЛУБИЙ ТАВСИЯЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

“Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5, 9-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Округ ва участка сайлов комиссиялари таркибини шакллантириш бўйича услубий тавсиялар иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашига, Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи сайлов комиссияларига, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига ижро учун юборилсин.

3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида, шунингдек бошқа манбаларда эълон қилинсин.

4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Котибияти раҳбари С. Курбонкулов зиммасига юклансин.

РаисМ. Абдусаломов