• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Малайзияда навбатдан ташқари парламент сайлови бўлиб ўтди
21.11.2022
198
Малайзияда сайлов ёши 18 ёш ҳисобланади. 21 миллиондан ортиқ сайловчи парламентдаги 222 ўрин учун курашган 23 партиянинг 945 нафар номзодига овоз беришди.

Ҳукумат тузиш учун партиялар энг камида 112 ўринга эга бўлиши керак. 

Ҳукумат қарори билан 10-октябр куни парламент тарқатиб юборилгач, 19-ноябрга сайлов белгиланди. 5-ноябр куни номзодлар кўрсатиш бошланди. Сиёсий партиялар 14 кун давомида тарғибот олиб боришди. 

19 ноябрь Марказий сайлов комиссияси Раиси ўринбосари Б.Кучкаров бошчилигидаги МСК вакиллари сайловини кузатишди. Онлайн кузатувда Малайзия сайлов комиссияси Раиси сўзга чиқиб халқаро кузатувчиларга Малайзия сайлов тизими ҳақида маълумот берди. Шундан сўнг сайлов участкаларида овозларни санаб чиқиш жараёни онлайн трансляция қилинди.