• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Марказий сайлов комиссиясида мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан мажлис ўтказилди
07.11.2022
202
Бугун 7 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси ўтказилди.

Мажлис кун тартибига кўра, Марказий сайлов комиссиясига 2022 йил январь - сентябрь ойларида келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари муҳокама қилинди.

Мурожаатлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, Марказий сайлов комиссиясига 2022 йилнинг 9 ой давомида келиб тушган мурожаатларни 77% Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали, 23% фуқаролар томонидан бевосита ташкилотнинг ўзига (жумладан: 80% ёзма, 14,3% оғзаки ва 5,4% Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайти орқали) келиб тушган мурожаатлар бўлиб, уларнинг барчаси муддатида кўриб чиқилган.

Келиб тушган мурожаатлар ўз ичига қуйидаги мазмундаги масалаларни қамраб олган: 4% Марказий сайлов комиссияси фаолиятига оид, 6% маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловига оид, 3% фуқаролар йиғини раиси(оқсоқоли) сайловига оид, 27% суд-ҳуқуқ масалалари , 19% ижтимоий масалалар, 5% ер масаласи ҳамда 1% қонунчиликка таклиф ҳисобланади.

Мурожаатларнинг ҳудудлар кесимидаги ҳолати бўйича таҳлилларга кўра, мурожаатларнинг 32% Қашқадарё вилояти, 19,3%, Сурхондарё вилояти, 10,7% Самарқанд вилояти ҳамда 8,2% Бухоро вилоятига тўғри келади.

Мурожаатларнинг 6%га Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Сайлов кодексининг тегишли моддалари талаблари бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган, 87%га эса “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 25-моддасига мувофиқ мазмунан кўриб чиқиш учун ваколатли бўлган давлат органлари ва ташкилотларга тааллуқлилиги бўйича юборилган. Ҳисобот даврида бирорта ҳам мурожаат рад этилмаган.

Мажлисда кўриб чиқилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди. Комиссия ваколатига тааллуқли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Марказий сайлов комиссиясининг
Матбуот хизмати