• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Якшанба куни Швецияда сайловлар бўлиб ўтди
13.09.2022
185
11 сентябрь куни Швеция парламенти ўринлари учун ўтказилган сайловларда 49.7 фоиз овоз билан ўнгчилар етакчилик қилиб келмоқда.

Душанба кунги дастлабки натижаларга кўра овозларнинг 95 фоизи санаб чиқилган. Швеция сайлов комиссиясининг хабар беришича якуний натижалар хориждаги швецияликларнинг овозларини санаб чиққач эълон қилинади. 

Парламентдаги 349 ўрин учун бўлган курашда ўнг блок ҳозирча юқори натижаларни эгаллаб турибди. Овоз бериш очиқ рўйхатли пропорсионал сайлов тизими орқали ўтказилади. Мамлакатдаги иммиграцион ҳолат, энергетика ва молиявий инқироз ўнгчиларнинг ғалабага эришишида асосий сабаб сифатида кўрсатилмоқда. 

Швеция сайлов комиссияси маълумотларига кўра 7 млн 772 минг киши сайловчилар рўйхатига киритилган. Сайловда иштирок этганлар эса 81  фоизни ташкил этмоқда.