• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Қорақалпоғистон Республикасида бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси сайлови бўлиб ўтди
09.09.2022
186
Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида Қорақалпоғистон Республикасида бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси сайлови ўтказилди.

Нукус шаҳри Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри биносида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзосининг сайловини ўтказиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Унда Марказий сайлов комиссияси Раиси З.Низамходжаев иштирок этди. 

Сайлов тўғридан тўғри, тенг ва яширин овоз бериш йўли билан амалга оширилди. Сайлов натижаларига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолигига сайланди.

Фото: Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Матбуот хизмати