• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида бўшаб қолган ўрин учун сайлов бўлиб ўтди
22.07.2022
229
Бугун Олий Мажлис Сенатида Қашқадарё вилоятидан бўшаб қолган ўрин учун сайлов бўлиб ўтди.

Қашқадарё вилояти театр биносида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Марказий сайлов комиссияси Раиси З.Низaмхoджаев иштирок этди. 

Сайлов тўғридан тўғри, тенг ва яширин овоз бериш йўли билан амалга оширилди. Сайлов натижаларига кўра Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов Олий Мажлис Сенати аъзолигига сайланди. 

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати