• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Драупади Мурмур Ҳиндистоннинг 15-президенти этиб сайланди
22.07.2022
264
Дроупади Мурмур 64.03 фоиз овоз билан сайловда ғалаба қозонди. Амалдаги президент Рам Нат Синкҳнинг ваколат муддати 25 июль куни тугайди. Шу кунда Дроупади Мурмур президентлик лавозимига киришади.

Дроупади Мурмур номзодини "Бҳаратия Жаната Партй" партияси Миллий Демократик Алянсдан илгари сурди. Дроупади Мурмур номзодини мамлакатнинг бир нечта мухолиф партиялари ҳам қўллаб-қувватлаганлиги унинг сайловлардаги ғалабасини таъминлади.

Дроупади Мурмур 1958 йил 20 июнда Одиша штатида туғилган. 3 фарзанднинг онаси. Маълумоти бўйича мутахассислиги ўқитувчи. Сиёсий майдонга Одиша штати Қонунчилик Ассамблеяси аъзоси сифатида 2000 йилларда кириб келган.  

Фото: Deutsche Welle