• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Ўқув-услубий семинарлар бошланди
30.06.2022
280
Аввал хабар берганимиздек, 2022 йил 28 июнь куни ўтказилган Марказий сайлов комиссиясининг мажлисида Референдум ўтказувчи комиссиялар аъзоларининг малакасини оширишни ташкил этиш юзасидан тегишли қарор қабул қилинди. Қарорга асосан 30 июндан бошлаб экспертлар учун ўқув-услубий семинарлари бошланди.

Мазкур қарорларнинг ижроси ўлароқ бугун, Марказий сайлов комиссияси ва Давлат бошқарув академияси билан ҳамкорликда, Тошкент давлат юридик университети, Бош прокуратура академияси, Жамоат хавфсизлиги университети, профессор-ўқитувчилари ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги мутахассислари таркибида шакллантирилган 100 нафардан ортиқ юқори малакали экспертлар учун ўқув-услубий семинарларига старт берилди.

Ўқув-тренинглар бошланиш аввалида, Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомходжаев ҳамда Давлат бошқарув академияси ректори Адҳам Бекмуродовлар иштирок этиб мазкур семинарнинг мазмун-моҳияти ва ундан кўзланган натижалар хусусида нутқ сўзлади.

Семинарнинг биринчи кунида тингловчилар учун «Референдум ўтказувчи участка комиссияларини тузиш тартиби ва фаолиятининг асосий жиҳатлари», «Референдумда овоз берувчи фуқароларнинг рўйхати билан ишлаш», «Муддатидан олдин овоз беришни ташкил этиш ва ўтказиш» ҳамда «Давлат бошқарув академияси Референдум участкасида амалий машғулот ва мавжуд тажрибани ўрганиш» каби мавзу ва йўналишларда тегишли республика олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари томонидан маърузалар олиб борилади.

Икки кунлик ўқув-семинар якунида тингловчиларнинг тренингдан олган билим ва кўникмалари тест орқали синовдан ўтказилади ва кутилган натижага эришган тингловчиларга сертификатлар топширилади.