• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
ЕХҲТ ДИИҲБ делегацияси вакиллари Марказий сайлов комиссияси Раиси З.Низамходжаев билан учрашади
13.06.2022
218
2022 йилнинг 14-17 июнь кунлари Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради. Ташриф дастурига кўра, Марказий сайлов комиссияси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа давлат органлари, жамоат ташкилотларида учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Ташрифдан асосий мақсад 2021 йил 24 октябрда бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш бўйича ДИИҲБ миссиясининг якуний ҳисоботини тақдим этишдан иборат.

Шу муносабати билан, эртага, 14 июнь куни соат 11:00да Марказий сайлов комиссиясида ЙХҲТ ДИИҲБ делегацияси вакиллари билан учрашув ўтказилади.
 
Мазкур тадбирда иштирок этиш истагидаги оммавий ахборот воситалари вакилларини 14 июн, соат 09:00 га қадар қуйидаги манзил орқали рўйхатдан ўтишларини сўраймиз.

https://t.me/mskmatbuotxizmati_bot