• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Марказий сайлов комиссияси вакили Филиппинга боради
06.05.2022
70
Марказий сайлов комиссияси Раиси ўринбосари Б.Кучкаров 7 май куни Филиппинда ўтказиладиган Осиё мамлакатлари сайлов комиссиялари Ассоциациясининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.

Ушбу йиғилишда Ассоциация раислигини Филиппин сайлов комиссиясидан Россия Федерацияси МСКга ўтказиш, глобал пандемия даврида сайловларни ташкиллаштириш, сайлов жараёнларини бошқаришда замонавий менежмент технологияларини кўриб чиқиш ҳамда Ассоциациянинг 2022-2023-йилларга режалаштирган иш режасини тасдиқлаш масалалари кўриб чиқилади. 

Йиғилишда Ассоциация раҳбарий органларини сайлаш масаласи ҳам киритилган бўлиб, унда Ассоциация Раиси, раис ўринбосари ва 5 та тўлиқ ҳуқуқли аъзолари сайланди. Ассоциация низомига кўра (3.5.4-modda) ҳудудий-географик минтақаларнинг ҳар биридан 2 нафардан вакил Ассоциация аъзолигига сайланди. Ассоциация раҳбарий органининг ваколат муддати 2 йил. 

Шунингдек МСК Раис ўринбосари 9 май куни Филиппинда ўтказилиши режалаштирилган Филиппин Умуммиллий сайловини ҳам кузатади. Филиппинлик 65.7 миллион сайловчи кейинги 6 йиллик учун мамлакат раҳбарларини сайлайди. 

Филиппин Умуммиллий сайловларида сайловчилар: Президент, вице-президент, сенаторлар, вакиллар уйи аъзолари, губернатор, вице-губернатор, Кенгаш аъзолиги, шаҳар ҳокими, вице-шаҳар ҳокими, Маҳаллий Кенгаш маслаҳатчилари ва пропорсионал тартибда партияларга овоз берадилар.