• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Францияда президент сайлови
18.04.2022
96
Францияда Президент сайловининг биринчи раунди бўлиб ўтди. Францияда навбатдаги Президент сайлови 10 апрель куни бошланди. Иккинчи раунд зарурат туғилганда 24 апрель куни ўтказилади.

Сайловнинг якуний натижалари 13 май санасида эълон қилиниши белгиланган. Францияда Президентликка 12 кишининг номзоди кўрсатилган. Номзодларни Франция Конституцион Кенгаши тасдиқлайди. Агар номзодлардан бири 50 фоиз овоз олса, сайланган ҳисобланади ва иккинчи раунд ўтказилмайди. 

Мустақил тадқиқотчилар Эммануел Макрон ҳамда Марин Ле Пеннинг иккинчи турда беллашишини таҳмин қилишмоқда. 2017-йил сайловда Эммануел Макрон 66 фоиз сайловчиларнинг қўлловига эришган.