• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Францияда иккинчи тур сайловлари бўлиб ўтади
11.04.2022
105
Куни кеча Францияда Президент сайлови бўлиб ўтди. Сайлов бюллетенларининг 95 % фоизи санаб бўлинди. Дастлабки натижаларга кўра Эммануел Макрон 27,24 фоиз овоз тўплаган. 

Ундан кейинги ўринда “Миллий ралли” ўнг партиясидан номзод Марин Ле Пен 24,03 фоиз овоз тўплагани маълум бўлди.

Учинчи ўринни “Забт этилмаган Франция” мухолифатчи партияси етакчиси Жан-Люк Меланшон (21,57 фоиз) эгаллаган бўлса, тўртинчи ўринни “Реконкиста” партиясининг етакчиси Эрик Земмур банд этган (6,97 фоиз). Бешинчи поғона Ил-де-Франс тумани раҳбари, “Республикачилар” консерватив партиясидан номзод Валери Пекрессга насиб этди (4,76 фоиз).

Овоз беришда сайловчиларнинг 65 фоизга яқини иштирок этган. Иккинчи тур сайлов 24-апрелда бўлиб ўтади. Экзит-полларга кўра Ле Пен амалдаги президент Макроннинг асосий рақиблигича қолмоқда.