• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Венгрияда биринчи бор аёл номзод президент этиб сайланди
11.03.2022
1027
2022 йил 10 март куни Венгрия Миллий мажлис (парламент) депутатлари мамлакат президентини сайлади. Унда Венгриянинг оила, ёшлар ва халқаро муносабатлар вазири Каталин Новак президент этиб сайланди.

Каталин Новак Венгрия тарихидаги илк аёл президент бўлди. Парламентда 199 нафар депутатдан 137 нафари Каталин Новакни ёқлаб овоз беришди. Сайловда К.Новакнинг асосий рақиби 80 ёшли иқтисодчи Петер Рона бўлди. 

Венгрияда президент парламент томонидан 5 йил муддатга сайланади. К.Новакка қадар мамлакатни 2012 йил сайланган Янош Адер бошқариб келган.