• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Татаристон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Сария Сабурская
23.11.2021
91

"Мен кўздан кечирган сайлов участкаларининг барчасида ҳамма шароитларнинг яратилганига гувоҳ бўлдим. Сайлов участкаларининг хар бир аъзоси сайловчиларга нисбатан илиқ ва очиқ муносабатда эканликлари уларнинг юзларидан сезилиб турибти. Мени қувонтирган жихатлардан яна бири, сайловда ёшларнинг кенг иштироки бўлди. Демак ёшлар юртининг келажаги ва тақдирига бефарқ эмас.

Шунингдек, сайлов участкасига келганлар билан бир қаторда бетоб бўлиб қолганлар учун ҳам кўчма сайлов қутилари хизмати кўрсатилиши, ногиронлиги бўлган шахсларга муайян шароитлар яратилгани, электрон сайловчилар рўйхатининг мавжудлиги, сайлов бўйича мобил телефонларга СМС хабарлари келиб тургани ҳамда сайлов жараёнларини ОАВда кенг ва очиқ ёритилганини кузатдим".