• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Сорбонна университети фахрий профессори Ги Оливе Фор сайловлар ҳақида
19.11.2021
54

Ги Оливье ФОР, Сорбонна университети фахрий профессори (Франция):

– Ўзбекистонда 5 йил олдинги Президент сайловида кузатувчи сифатида иштирок этганман. Ўтган ва бу галги сайлов ўртасида кўплаб фарқлар бор.

Миссиямдан мақсад Президентликка номзодлар, уларнинг сайлов дастурлари билан танишиш. 2 нафар номзод билан учрашдим. Олдинги сайловда номзодлар 4 нафар эди, бу гал 5 нафарни ташкил этмоқда. Улар анча ёш, ҳатто аёл номзод ҳам бор.

Бу ўзгаришлар менда яхши таассурот уйғотди ва ушбу ҳолат Ўзбекистонда демократик ислоҳотлар ўз самараларини кўрсатаётганидан даракдир. Ўзбекистон тўғри йўлда. Демократик давлат қуриш маълум вақтни олади, шунга қарамай мамлакатингиз қисқа вақтда жуда катта ютуқларга эришган. Барча ислоҳотлар қадамма-қадам амалга оширилмоқда ва Ўзбекистон энг зўрлардан бири бўлиб тез ўсмоқда.