• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Халқаро кузатувчиларнинг ташрифига доир
23.10.2021
304
Мамлакатимизга Марказий сайлов комиссиясининг таклифига биноан, Беларус Республикаси Миллий Мажлиси ва Беларусия ва Россия Иттифоқи Парламент Ассамблеяси вакиллари ташриф буюрди.

23 октябрь куни Марказий сайлов комисияси раиси ўринбосари Бахром Кучкаровнинг Беларус Республикаси Миллий Мажлисининг Халқаро ишлар ва миллий хавфсизлик масалалари бўйича доимий қўмитаси раиси Рачков Сергей Анатольевич ва Беларусия ва Россия Иттифоқи Парламент Ассамблеяси ижрочи котибининг ўринбосари Иванец Вадим Викторович билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш доирасида амалга оширилаётган ишлар хақида сўз борди. Таъкидланганидек, сайлов кампанияси тадбирлари Сайлов кодекси талаблари ва демократик принципларга мувофиқ амалга оширилмоқда.

Марказий сайлов комисияси раиси ўринбосари Бахром Кучкаров томонидан қайд этилганидек, ЕХҲТ ДИИҲБ нинг ҳозирги кунда узоқ муддатли, қисқа муддатли кузатувчилари мамлакатимизда сайловларни кузатиб бормоқда. Бундан ташқари ЕХҲТ ПА миссияси ҳам сайовларни кузатиш учун етиб келган. Ташкилот раҳбари Маттео Меккаччи жаноблари ҳам сайловларни кузатиш учун ҳозир Ўзбекистонда бўлиб турибди. Биз барча хорижий ҳамкорларимизга сайловларни кузатиш учун барча имкониятларни яратиб берганмиз. Хорижий ташкилотлардан ташқари сиёсий партияларнинг ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан ҳам маҳаллий кузатувчиларимиз бор. Ҳар бир партиядан, ҳар бир сайлов участкаси учун бир нафардан кузатувчилари бириктирилган.

Беларус Республикаси Миллий Мажлисининг Халқаро ишлар ва миллий хавфсизлик масалалари бўйича доимий қўмитаси раиси Рачков Сергей Анатольевич:

-“Мамлакатингизга келишимиз билан дастлабки дақиқалардан бизни сайлов қонунчилиги ва сайлов жараёнлари тўғрисида керакли материаллар билан, қонунчилик билан таништиришди. Биз МДҲнинг сайловларни кузатиш методологияси бўйича сайловларни кузатиб борамиз. Бизнинг асосий мақсадимиз сайлов жараёнларининг Ўзбекистон Республикаси сайлов қонунчилигига қанчалик амал қилишини кузатиб бориш ва хулосалар бериш. Фуқароларнинг сиёсий фаоллиги, сайлов жараёнларига бефарқ эмаслигини мамлакатингизга келганимиздан ҳис қилдик. Бўлажак сайловда сизларга муваффақият тилаймиз”.

Мехмонлар Президент сайловига тайёргарлик кўриш жараёнларини  ижобий баҳолади.  Учрашув жонли мулоқот ва ўзаро кўтаринки руҳда ўтди.