• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Туркий тилли давлатлар Парламент ассамблеяси кузатувчилари билан учрашув
22.10.2021
300
22 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Маркзий сайлов комиссиясида Туркий тилли давлатлар Парламент ассамблеяси кузатувчилари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда жорий йилда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш борасида олиб борилаётган ишлар хусусан, сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар, сайлов кампаниясини молиялаштириш, сайлов жараёнида замонавий ахборот технологиялардан фойдаланиш, Президент сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиялари фаолияти, чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган сайлов участкалари каби масалалар ҳақида сўз юритилди.

Таъкидлаш жоиз, Марказий сайлов комиссиясининг таклифига биноан Президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш жараёни бўйича кузатувни амалга оширувчи миссия таркиби 18 нафар экспертдан иборат.

Улар ўз навбатида Республикамизнинг округ ва участка сайлов комиссияларига ташриф буюриб сайлов жараёнларининг бориши юзасидан материаллар тўплаш ва уларни таҳлил қилиш, сайлов қонунчилигини ҳуқуқий экспертизадан ўтказади ва сайловларнинг очиқлик ва ошкоралик принципларига баҳо беради.

 

Маркзий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати