• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Ўзбекистон делегациясининг Россия Марказий сайлов комиссиясидаги учрашуви
16.09.2021
145
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон делегацияси 17-19 сентябрь кунлари Россия Федерацияси Федерал Мажлисининг Давлат Думасига бўлиб ўтадиган сайловларда иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетган эди.

Ташриф доирасида 16 сентябрь куни Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Россия Марказий сайлов комиссияси раиси Элла Памфилова билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Э.Памфилова сайловларда иштирок этувчи сиёсий партиялар, Россия сайлов кампанияларини ўтказишнинг янги стандартлари, пандемия шароитида сайловларни ўтказиш, сайлов участкаларида ташкил этилган видеокузатув режими, “Мобил сайловчи” механизми каби масалалар юзасидан маълумот бериб ўтди.

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси ўз сўзида сайлов комиссияларининг юқори даражадаги тайёргарлиги, сайлов жараёни иштирокчиларини хабардор этиш бўйича кўрилаётган тадбирларга юқори баҳо берди.

Шу билан бирга, жорий йил октябрь ойида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, Ўзбекистон фуқаролари учун чет давлатларда, жумладан Россия ҳудудида ташкил этилган сайлов участкалари ҳақида маълумот бериб ўтилди. Ўз ўрнида Э.Памфилова Россия Федерацияси ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш бўйича амалий ёрдам кўрсатишга тайёр эканлигини қайд этди.

Суҳбат давомида З.Низомхўжаев Россия Марказий сайлов комиссияси раисини Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Президент сайловида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этишни таклиф этди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон делегацияси, жумладан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси ва Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти кузатув миссиялари таркибида сайловларни мониторинг қилади.

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати