• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
МСК аъзоси Г.Исмаилованинг Белгия давлатига ташрифи юзасидан
10.09.2021
242
Жорий йилнинг 31 август - 4 сентябрь кунлари Марказий сайлов комиссияси аъзоси Г.Исмаилова амалий ташриф билан Белгия давлатида бўлиб қайтди.

Ташриф доирасида Комиссия аъзоси бир қатор тадбирларда хусусан,  Ўзбекистон Республикасининг Бенилюкс мамлакатларидаги элчихонасида бўлиб ўтган Ўзбекистон Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган учрашув, Европа Иттифоқидаги Гессен Вакиллиги Форуми доирасидаги “Аёллар етакчилигининг Европа халқаро мукофоти” билан тақдирлаш маросими ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик юзасидан Брюсселда ташкил этилган брифингда қатнашди.

Ўзбекистон Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган тадбирда Бенилюкс мамлакатларида яшовчи ватандошлар иштирок этди. Учрашув давомида Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар, шунингдек, бўлажак сайловлар ва уларнинг аҳамияти ҳақида сўз юритилди.

Қайд этилганидек, Бенилюкс мамлакатларида яшовчи барча ватандошлармизнинг Президент сайловида иштироки учун ҳам барча зарур шароитлар яртилади ва улар ўз ҳоҳиш-иродасини эмин-эркин ифода этиш имконига эга бўладилар. 

Гулноза Исмоилова шунингдек, Брюссельдаги Ҳессен штатида (Германия) бўлиб ўтган Европа халқаро аёллар етакчилиги форумида иштирок этди ва форум доирасида “Европа халқаро аёллар етакчилиги” мукофоти билан тақдирланди. Таькидлаш керакки, Комиссия аъзоси мамлакатимизда гендер тенглиги ва демократик жараёнлар доирасида қилинаётган ишлар учун эътироф этилди.

Европа Иттифоқининг мазкур мукофоти жаҳоннинг барча давлатларидан ишбилармон, билимли ва фаол аёлларни тақдирлаш ва уларни меҳнатини дунё ҳамжамиятига таништириш мақсадида ташкил этиб келинмоқда.

Белгия давлатига амалга оширилган ташриф ҳақида батафсил маълумотлар www.frankcreations.org ахборот-таҳлилий портали томонидан тайёрланган Гулноза Исмоилова иштирокидаги махсус интервьюда ўз аксини топган.

 

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати